22:12 / 02.03.2020
2 930

Кореядаги ўзбекистонликларнинг визаси муддати узайтирилди

Кореядаги ўзбекистонликларнинг визаси муддати узайтирилди
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси мамлакат фуқароларига мурожаат қилди.

«Ҳурматли фуқаролар, Корея Республикасида коронавируснинг тарқалиши тез суръатларда ошиб бораётгани сабабли мамлакат Адлия вазирлиги томонидан (ID card асосида) хорижий шахс сифатида рўйхатдан ўтиб қонуний юрган шахсларнинг визалари автоматик тарзда 2020 йил 30 апрелга қадар узайтирганини маълум қиламиз.

Бунинг учун хорижий шахсларнинг миграция хизмати идораларига боришлари талаб этилмайди.
Бу тартиб Корея Республикаси ҳудудида 2020 йилнинг 24 февралига қадар қонуний тарзда бўлган хорижий шахсларга нисбатан қўлланади.
Шу боис, ушбу ҳолат Сизнинг Кореяни тарк этишингизга зарурат туғдирмаслигини маълум қиламиз», дейилади элчихона хабарида.

Элчихона ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини хотиржам бўлишга ва «Ўзбекистонга қайтишга қаратилган провокацион чақириқларга берилмасликка» ҳам чақирган. Дипломатик ваколатхона Корея Республикаси ҳукумати коронавирус аниқланган тақдирда хорижий фуқароларга бепул малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини кафолатлаганини эслатиб ўтди.

«Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирусга қарши курашиш ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича тиббиёт соҳасидаги энг замонавий технологиялар ва тезкор диагностика услубларини қўлланилган ҳолда қўшимча чора-тадбирлар тадбиқ этилмоқда», дейилади хабарда.

Коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси қуйидагиларни тавсия қилди:
- жамоат жойларига чиқмаслик;
- нафас олиш органларида касаллик белгилари мавжуд бўлган одамлар билан мулоқот қилмаслик;
- махсус гигиеник ниқоблардан фойдаланиш;
- фақат иссиқ ва яхши пиширилган таомлар истеъмол қилиш;
- овқатланишдан олдин қўлларни яхшилаб ювиш;
- антисептик маҳсулотлардан фойдаланиш;
- ҳайвонлар олдига яқинлашишдан сақланиш;
- агар иситмангиз кўтарилиб, респиратор касаллик аломатларини сезсангиз, дарҳол 1339 телефон рақамига кўнғироқ қилинг.

Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Жанубий Корея билан ҳаво қатновига чекловлар киритди. Эндиликда рейслар сони ҳафтасига биттага қисқартирилган. Жанубий Кореядан келганлар 14 кун давомида карантинга олинади. Шундан сўнг, ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликлар визаси муддати тугагани туфайли Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлиб қолаётгани, лекин авиарейслар бекор қилингани туфайли иложсиз аҳволда қолаётгани тўғрисида мурожаат қилишганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 89 788 кишини ташкил этди, 3062 киши вафот этган, 44903 киши соғайиб кетган. Хитойдаги ҳолатлар сони 80 мингдан ошди, ўлим — 2912. Жанубий Кореяда эса 4335 киши касалликка чалинган, 26 ўлим ҳолати қайд этилди. Италияда хасталанган сони энг камида 1694 киши, вафот этганлар эса 34 кишига етди, Эронда 1501 кишида вирус аниқланган, 66 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кореядаги ўзбекистонликларнинг визаси муддати узайтирилди