06:00 / 03.03.2020
4 143

Хитойдаги Apple, Nike, Volkswagen каби таниқли брендлар фабрикаларида уйғурлар мажбурий ишлатилаётгани фош этилди

Хитойдаги Apple, Nike, Volkswagen каби таниқли брендлар фабрикаларида уйғурлар мажбурий ишлатилаётгани фош этилди
Фото: My Nation
Хитой ҳукумати уйғурларни ўнлаб жаҳонга машҳур брендлар учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган заводларда ишлашга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда Австралия стратегик сиёсат институти (ASPI) ҳисоботида айтилади, деб ёзади Meduza'га таяниб Дарё.

ASPI ҳисоботи очиқ маълумотлар, сунъий йўлдошлардан олинган тасвирлар, бошқа тадқиқот ишлари ва ОАВ материалларига асосланган.
Ҳисоботда айтилишича, Шинжон-Уйғур автоном тумани ҳукумати уйғурларни меҳнат шартномаси бўйича нафақат ўз вилоятида, балки мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам мажбурий меҳнатга жалб қилмоқда.

Ҳисоботга кўра, 2017—2019 йилларда Хитойнинг тўққизта бошқа провинциясидаги фабрикаларда ишлаш учун Шинжондан камида 80 минг уйғур олиб кетилган. У ерда уйғурларга ҳаракатланиш эркинлигини чекланган, алоҳида ётоқхоналарга жойлаштирилган, мафкуравий тайёргарлик бўйича тайёрлов машғулотларига қатнашишга мажбурланади ҳамда диний урф-одатларни бажариш тақиқланади.

АСПИ уйғурлар ишлайдиган 27 та Хитой фабрикаси ҳақида маълумот берди. Бу фабрикалар бутун дунёга машҳур 83 та брендга алоқадор. Уларнинг орасида Apple, Google, Microsoft, Adidas, Nike, H&M, Uniqlo, Zara, Mercedes-Benz ва Volkswagen ҳам бор.

Тахмин қилинишича, брендлар ўз маҳсулот етказиб берувчиларининг фабрикаларида уйғурлар мажбуран ишлатилганидан бехабар бўлган.
Хитой ҳукумати уйғурларга зулм ўтказаётгани ҳақидаги хабарлар 2018 йилда тарқала бошлади. 2019 йилнинг декабрь ойида Шинжон ҳукумати барча уйғурлар мусулмонларни қайта тайёрлаш лагерида таълим олганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдаги Apple, Nike, Volkswagen каби таниқли брендлар фабрикаларида уйғурлар мажбурий ишлатилаётгани фош этилди