09:35 / 03.03.2020
3 165

“Толибон” асирда ушлаб турилган аъзолари озод этилмагунча музокаралардан бош тортди

“Толибон” асирда ушлаб турилган аъзолари озод этилмагунча музокаралардан бош тортди
Фото: AFP
“Толибон” ҳаракати Афғонистон ҳукумати ҳаракатнинг 5 минг аъзосини озод этмагунча Афғонистондаги тинчлик музокараларида иштирок этмайди.
Бу ҳақда толибларнинг расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид Reuters ахборот агентлигига хабар берди.

Агар 5000 толиб озод этилмаса, Афғонистонаро музокаралар бўлмайди”, деб айтган Мужоҳид.
АҚШ ва “Толибон” ўртасида Доҳада имзоланган тинчлик келишувида 10 март кунигача “Толибон”нинг 5 минг аъзоси озод қилиниши айтилган. “Толибон” ўз навбатида минг кишини озод этади.

Бу орада Афғонистон президенти Ашраф Ғани асирда ушлаб турилган толибларнинг озод этилиши Афғонистонаро музокаралар ўтказилиши шарти бўла олмаслигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон” асирда ушлаб турилган аъзолари озод этилмагунча музокаралардан бош тортди