date
views 5 947

Қўлга тушган порахўр ашёвий далилни еб қўйди (видео)

Қўлга тушган порахўр ашёвий далилни еб қўйди (видео)
Скриншот
Россиялик порахўр амалдор тинтув пайти ашёвий далилни еб қўйди. Чиновникнинг қўлга олиниши ҳақидаги видеороликни Россия Тергов қўмитаси «YouTube»даги каналига жойлади.
Воқеа Иркутск шаҳрида юз берган. Россельхознадзор бошқармаси раҳбарининг ўринбосари 160 минг рубль пора олаётган пайти қўлга олинган.

Тинтув пайти кутилмаганда у столдаги қоғозни олиб, тезда ютиб юборган ва тиқилиб қолган. Унинг қийналиб қолганини кўрган ФХХ ходими орқасига уриб қўйганини видеолавҳадан кўриш мумкин. ФХХ тахминларига кўра, қоғозда олинган поралар ҳақида маълумот бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қўлга тушган порахўр ашёвий далилни еб қўйди (видео)
LiveInternet