
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ президенти Дональд Трампнинг араб-исроил можаросини тартибга солиш тўғрисидаги режасини бутун мусулмон оламига қарши жиноят деб атади. Бу ҳақда Рамзан Қодиров ўзининг "ВКонтакте"даги саҳифасига ёзиб қолдирди.
Қодировнинг айтишича, у Фаластин президентининг маслаҳатчиси, олий судья Маҳмуд Ал-Хабаш билан учрашган. Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, улар мусулмон мамлакатларидаги можаролар Ғарб давлатларининг иштироки сабаб юзага келаётгани тўғрисидаги ҳамфикр бўлган.
"Учрашув давомида мен халқаро ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда бузаётган ва бутун мусулмон оламига қарши жиноят ҳисобланувчи ‘аср битими’ деб аталаётган келишувни қораладим", — дейди Рамзан Қодиров. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар