16:12 / 03.03.2020
2 945

Путиннинг интервьюси: Мишустин, Медведев, Украина билан муносабатлар ва қиёфадоши ҳақида

Путиннинг интервьюси: Мишустин, Медведев, Украина билан муносабатлар ва қиёфадоши ҳақида
Россия президенти Владимир Путин ТАСС нашрига берган интервюсида нима учун Михаил Мишустинни бош вазир этиб тайинлагани, Украина билан муносабатлар, қиёфадоши бор-йўқлиги ҳақида гапирди.

Михаил Мишустин ҳақида
Бош вазирликка учта номзод, ҳатто тўртта номзод таклиф қилинди. Аммо улар орасида Мишустин йўқ эди. Ҳеч ким Мишустинни тилга олмади. Мендан ташқари.

Вазирлар Маҳкамасининг бўлажак раҳбарини танлашда Михаил Владимировичнинг шахсий ва ишбилармонлик фазилатларини ҳисобга олганман. Мишустиннинг Федерал Солиқ хизмати раҳбари сифатидаги иш натижалари ҳисобга олинган. У нима қилиш кераклигини тушунадиган, қандай қилиш кераклигини биладиган ва бажарадиган, аниқ натижага эришадиган яхши амалиётчи.

Медведев ҳақида
Дмитрий Анатольевич билан муносабатларимиз кўп йиллардан бери жуда очиқ, дўстона. Бир-биримиздан яширадиган сиримиз йўқ. Шунинг учун у билан истеъфо масаласини муҳокама қилдик. Аввалдан муҳокама қилдик ва Медведев нима бўлишидан хабардор эди.

Украина ҳақида
Умид охирида ўлади. Афсуски, Зеленский Париждан қайтгач, Минск келишувини қайтадан кўриб чиқиш ҳақида гапира бошлади. Бу саволлар келтириб чиқаради. Аммо шунга қарамасдан, асирликдаги шахсларни алмаштириш ва газ бўйича келиша олдик.

Бугун ва эрта ҳақида ҳақида гапириш учун тарихни, келиб чиқишимиз, бизни нима бирлаштириб туришини билишимиз керак. бизни нима бирлаштириб туришини унутмаслигимиз лозим.

Лойиҳалар ҳақида
Менга «ура-ура» керакмас. Менга мамлакат ривожланиши керак. Изчил, ишончли ва кенг миқёсда. Биринчидан, олдимизга аниқ вазифаларни қўйиб олдик. Иккинчидан, бу вазифаларни ҳал қилиш учун зарур ресурслар ҳажмини, даражасини аниқлаб оламиз. Учинчидан, жавобгар шахсларни. Лойиҳаларнинг барчаси назоратим остида бўлади. Улар ичида энг асосийси – умр кўриш давомийлигини узайтириш. У қолган барча нарсани акс эттиради.

Қиёфадоши ҳақида
Менинг қиёфадошим йўқ. Бу мавзу кўтарилганди. Аммо қиёфадошдан воз кечганман. Бу терроризмга қарши курашнинг оғир даврларида, 2000-йилларда бўлган.

Малакали кадрлар ҳақида
Юқори малакали ишчилар ўз билими, қобилияти ва ақлини янада яхшироқ қўллайдиган жойларни излайди. Ва қаерда катта маош тўлашса, ўша жойга кетади. Давлат юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш учун шароит яратиши лозим. Иккита йўли бор. Маҳкам ушлаб, қўйиб юбормаслик, қўшимча мажбуриятлар юклаш. Айтайлик, одам олий маълумот олди, демак у кета олмайди, шу ерда ишлаши шарт ёки пулларни қайтариши керак. Инсон давлатнинг пулига ўқидими, ишлаб бериши ёки пулларни қайтариши лозим. Таклифлардан бири мана шу.

Ўз пулингизга ўқиган бўлсангиз, истаган жойингизга кетишингиз ва истаган жойингизда ишлашингиз мумкин. Аммо давлат ҳисобидан ўқиган бўлсангиз, айниқса мақсадли йўналишда, ҳудуд сизнинг қайтиб келишингиз учун пул сарфлаган бўлади...

Иккинчи йўли эса – шароит яратиш, яхши маош тўлаш.

Электромобиллар, смартфонлар ҳақида
Менга жуда қулай, чунки буларнинг ҳеч биридан фойдаланмайман. Менда бошқа имкониятлар етарли. Махсус алоқа гўшагини кўтарсам бўлди, менга ҳар қандай абонентни топиб беришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг интервьюси: Мишустин, Медведев, Украина билан муносабатлар ва қиёфадоши ҳақида