19:12 / 03.03.2020
3 604

Путин Конституцияда Худо номини тилга олишни таклиф қилди

Путин Конституцияда Худо номини тилга олишни таклиф қилди
Фото: «ТАСС»
Россия президенти Владимир Путин Давлат думасига Конституцияга киритилган ўзгаришлар лойиҳасини тақдим этди. Meduza’нинг ёзишича, бу ҳақда парламент қуйи палатаси спикери Вячеслав Володин маълум қилган.

Қайд этилишича, хабар ёзилган вақтда Давлат Думаси маълумотлар базасига киритилган ўзгаришлар эълон қилинмаган, аммо Володин уларнинг айримлари ҳақида айтиб берган.

Унинг сўзларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгаришлардан бирида Худо номини тилга олиш таклиф этилган.
«Минг йиллик тарихга эга бўлган Россия Федерацияси, бизга ғоялари ва Худога ишончини етказган аждодлар хотираси, шунингдек, Россия давлатининг ривожланиш давомийлигини сақлаган ҳолда тарихан барпо этилган давлат бирлигини тан олади», — дея киритиладиган ўзгаришни ўқиб берган Володин.

Киритиладиган яна бир тузатишда никоҳ тушунчасига аниқлик киритилган. Унга кўра никоҳ бу — эркак ва аёлнинг бирлашмасидир.
Президент, шунингдек, асосий қонунда Россияда «рус тиллари билан бир қаторда давлат тили сифатида бошқа тилларни ўрнатиш»га рухсат берилишини талаб қилди. Бунда рус тили давлатни ташкил этувчи халқ тили мақомига эга бўлади.

Хабарда айтилишича, Путин таклиф этаётган ўзгаришлар 24 саҳифада баён этилган. Ушбу ўзгаришлар Давлат Думаси томонидан 23 январь куни биринчи ўқишда кўриб чиқилган. Киритиладиган ўзгаришларни иккинчи ўқишга тайёрлаш 2 март куни ўтказилган. Ҳужжат Давлат Думасида иккинчи ўқиб эшиттиришга қачон овозга қўйилиши ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Конституцияда Худо номини тилга олишни таклиф қилди