
Фото: REUTERS / Wana News Agency
Жаҳон банки коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун биринчи бадал сифатида 12 млрд доллар ажратишини эълон қилди.
“COVID-19’га қарши курашдаги ёрдам пакети 12 млрд долларгача молиялаштиришни ўз ичига олади. Ундан 8 млрд доллари тезкор тартибда ажратилади”, дейилган банк баёнотида.
Таъкидланишича, Жаҳон банки ривожланаётган давлатларга “соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга, жумладан одамларни эпидемиядан ҳимоялаш учун тиббий хизматлардан фойдалана олишини яхшилаш, касалликлар ортидан эпидемик назоратни кучайтириш, жамоат соғлиғи соҳасидаги тадбирларни фаоллаштириш ва иқтисодиётга таъсирни камайтириш мақсадида хусусий секторда ҳамкорликка” ёрдам беради.
Ёрдам Жаҳон банкига кирувчи ташкилотлар – Ривожланиш халқаро ассоциацияси, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси линиялари орқали тақдим этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар