12:36 / 04.03.2020
3 500

Дунёдаги энг қадимий шамшир қаерда сақланмоқда?

Дунёдаги энг қадимий шамшир қаерда сақланмоқда?
Фото: Università Ca’ Foscari
Венециядаги музейлардан бирида сақланаётган беш минг йиллик шамшир дунёнинг энг қадимий қиличи сифатида эътироф этилди.

Daily Mailʼнинг ёзишича, артифакт милоддан аввалги учинчи минг йилликда Туркиянинг шарқий қисмида тайёрланган. Аммо музейда ўрта асрларга оид тўплам сифатида сақлаб келинган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, у оддий қурол сифатида ёки тантанали буюм сифатида ишлатилган бўлиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, қилич Венецияга ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Туркиянинг Трабзон шаҳридан олиб келинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг қадимий шамшир қаерда сақланмоқда?