
Фото: «РБК»
Янги турдаги COVID-19 коронавирусидан ўлим даражаси мавсумий грипп ўлим даражасига нисбатан 2,4 фоизга юқорилади. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус маълум қилди, деб ёзади «РБК»га таяниб Дарё.
«Бутун дунёда коронавирус қайд этилган ҳолатларнинг 3,4 фоизи ўлим билан якунланган. Таққослаш учун, мавсумий грипп одатда касалланганларнинг 1 фоизидан камроғининг ўлимига сабаб бўлади», — дея қайд этди Гебрейесус.
ЖССТ бош директори коронавирус инфекцияси ва гриппнинг бошқа фарқларини ҳам айтиб ўтган. Масалан, касаллик аломатларисиз грипп ташувчиси бўлган инсон атрофдагиларга унчалик хавф туғдирмаса, коронавирусда эса бу ҳолат хавфли ҳисобланади.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Хитойдан ташқари коронавирус қайд этилган давлатлар сони 64 тага етди. Умумий ҳисобда дунёда 90 370 киши коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 80 174 нафари Хитойда. Касалликка чалинганлар сони бўйича Хитойдан кейинги ўринларда Жанубий Корея (4335), Италия (2036) ва Эрон (1501) бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар