14:39 / 04.03.2020
7 084

Кимлар коронавирусдан қўрқмаса ҳам бўлади?

Кимлар коронавирусдан қўрқмаса ҳам бўлади?
Фото: «24health.by»
COVID-19 ни юқтирган 70 мингта ҳолат таҳлил натижаларига кўра, болалар ва ўсмирлар камроқ касалланишар экан.
ХХР касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази 72 314 та юқтириш ҳолатини жиддий ўрганиб чиқишди. Буни қарангки, 0 — 19 ёшдагилар жами касалликни юқтирганларнинг 1 фоизини ташкил этган.

«РИА Новости»нинг ёзишича, бу тамойил болалар иммун тизимининг нисбатан мустаҳкамроқлиги билан боғлиқ.
Коронавирусни юқтирувчи асосий хавф гуруҳига сурункали касалликлардан қийналаётган 60 ёшдан ошган одамлар киради.

Беморлар орасида болаларнинг деярли йўқлигида ота-онанинг ғамхўрлиги ҳам катта роль ўйнайди. Улар ўсмирларнинг гигиена қоидаларига риоя этишини, тиббий ниқобларни тақишини қаттиқ талаб қилишади ва шифокор маслаҳатларига амал қилишади. Фақат ўзлари тавсияларга унчалик аҳамият беришмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кимлар коронавирусдан қўрқмаса ҳам бўлади?