18:28 / 04.03.2020
6 574

На «эркак», на «аёл»: Москва улардан қутулиш йўлини топди

На «эркак», на «аёл»: Москва улардан қутулиш йўлини топди
Фото: «Yandex»
Россия пойтахтида «момиқли» теракни дарахтнинг бошқа навларига алмаштиришмоқчи. Бу ҳақда «Москва» агентлигига таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.

«Биз тераклардан воз кечмаяпмиз, теракларни ўзгартириш бўйича махсус дастур ҳам йўқ. Бироқ ҳозир теракларнинг момиқ тарқатмайдиган навлари бор — на «эркак», на «аёл». Секин-аста ўзгартирилади. Момиқли тераклар сони йилдан-йилга камаймоқда», — дея таъкидлади Москва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш департаменти раҳбари Антон Кульбачевский.

Кубальчевскийнинг сўзларига кўра, айни вақтда Россия пойтахтида тахминан 300 мингта терак бор. Унинг таъкидлашича, терак — экология нуқтаи назаридан энг самарали дарахт, чунки зарарли моддаларни яхши тортиб олади. Шунга кўра Москвани кўкаламзорлаштиришда ундан фойдаланмаслик нотўғри бўлади, дейди эксперт.

Терак момиғи аллергик реакция чақириши мумкин, бироқ унинг ўзи аллерген саналмайди. Унинг юзасида кўпинча аллергик реакцияга сабаб бўлувчи чанг тўпланади. Бундан ташқари, момиқ ушбу аллергенларни тарқатишга хизмат қилади. Улардан ҳимояланиш учун кўзойнак тақиш ва бурунни денгиз сувида чайиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » На «эркак», на «аёл»: Москва улардан қутулиш йўлини топди