20:02 / 04.03.2020
5 383

Путин: «Одамлар ҳақиқий вазиятни билишлари керак»

Путин: «Одамлар ҳақиқий вазиятни билишлари керак»
Фото:«Gazeta.ru»
Россия президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятни жиддий эмаслигини таъкидлаган. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

Путин ҳукумат билан учрашувда аҳоли билан коронавирус мавзусида тушинтириш ишларини олиб борилишини талаб қилди.
«Яхшиям бизда ҳолат ҳали у даражада жиддий эмас. Аммо одамлар ҳақиқий вазият ҳақида билишлари керак. Сиздан ушбу касалликка оид ахборий тушунтириш ишларини олиб боришингизни сўрайман», - деди РФ президенти.

Россияда вирус билан 3 киши касаллангани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, дунё бўйлаб коронавирусни юқтирганлар сони 90 мингдан ошди. Вирус яна 8 та давлатга тарқалди. Португалия, Саудия Арабистони, Тунис, Марокко, Латвия, Андорра, Иордания ва Сенегал шулар жумласидан.

Бироз аввал Германия коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли тиббий ҳимоя воситалари экспортига тақиқ қўйганлиги ҳақида хабар берган эдик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: «Одамлар ҳақиқий вазиятни билишлари керак»