20:18 / 04.03.2020
3 462

Афғонистон ҳарбийлари 17 нафар толибни йўқ қилди

Афғонистон ҳарбийлари 17 нафар толибни йўқ қилди
Фото: AP Photo / Rahmat Gul
Афғонистон ҳарбийлари бир сутка давомида “Толибон” ҳаракатининг 17 нафар аъзосини йўқ қилди, 11 нафар жангари яраланди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги вакили Нусрат Раҳимий маълум қилди.

Хавфсизлик ва мудофаа кучлари ўзларини ва халқни ҳимоя қилиш мақсадида “Толибон”га ҳужум қилди, натижада 17 нафар душман ўлдирилди, 11 нафари жароҳатланди”, - деб ёзди Раҳимий Twitter аккаунтида.
У толиблар тинч аҳолига қарши ҳужумлар ва террорчилик ҳаракатларини тўхтатиши кераклигини таъкидлади.

29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Келишувни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда “Толибон” етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар имзолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон ҳарбийлари 17 нафар толибни йўқ қилди