22:04 / 04.03.2020
2 296

Блумберг сайлов кампаниясидаги иштирокини тўхтатди

Блумберг сайлов кампаниясидаги иштирокини тўхтатди
Фото : AP/ Michael Wyke
«Суперсешанба»даги праймеризларда омадсиз натижадан сўнг Нью-Йорк собиқ мэри миллиардер Майкл Блумберг АҚШдаги сайлов кампаниясида иштирок этишни тўхтатишга қарор қилганини билдирди.
Блумберг сайловларда АҚШ собиқ вице-президенти Жо Байденни қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда.

"Уч ой илгари Дональд Трампни енгиш учун пойгага киргандим. Бугун худди ўша сабаб билан пойгадан кетяпман. Трамп устидан ғалаба бунга эришишга имконияти кўпроқ номзод атрофида бирлашишдан бошланади. Бу менинг дўстим ва буюк америкалик Жо Байден эканлиги тушунарли", - деб ёзди Блумберг Twitter саҳифасида.

Жо Байден бирламчи сайловларда илк жиддий ғалабасига эришди, у Жанубий Каролина штатидаги праймеризда катта фарқ билан ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Блумберг сайлов кампаниясидаги иштирокини тўхтатди