
Коронавирус тарқалиш хавфи туфайли Эрон 54 мингдан зиёд маҳбусларни қамоқхоналардан вақтинчалик озод қилди.
Суд матбуот котиби Ғуломҳусайн Исмоилийнинг журналистларга айтишича, маҳбуслар COVID-19 тестидан ижобий ўтиб, гаров пули бергач озод қилинган.
Беш йилдан кўпроқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган "хавфсизлик маҳбуслари" озод қилинмайди деб ёзади Би-Би-Си.
Ҳозирда Эрон Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Кавказнинг эпидемия маркази бўлиб қолмоқда. Энг сўнгги маълумотларга кўра (3.4.2020, 17:43), Эронда 2922 киши коронавирусни юқтириб олган. Касалликка чалинганлар сони бўйича Эрон Хитой ҳамда Кореядан кейин учинчи ўринда турибди. 92 киши коронавирусдан вафот этган.
Шунингдек, Афғонистон, Уммон, Қувайт, Баҳраин, Қатар, Ироқ, Озарбайжон, Грузия, Арманистонда қайд этилган коронавирус Эрондан келган беморлар билан боғлиқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар