Фото: РИА Новости
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков президент Владимир Путинни Covid-19 коронавирусидан сақлаш учун барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди.
“Коронавируснинг президентга яқинлашиши олдини олиш учун барча зарур чоралар амалга оширилмоқда. Аслида гап ҳар бир фуқаро қила оладиган оддий гигиеник чоралар ҳақида бормоқда”, деб айтган Песков журналистларга.
У, шунингдек, Москвада коронавирус билан боғлиқ вазият “кескин ёмонлашмаганини” маълум қилди.
2 март куни Россия пойтахти Москвада коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолат қайд этилгани, вирус Италиядан келган йигитда аниқлангани маълум қилинганди. Йигит ва у билан яқин алоқада бўлган 24 киши шифохонага, у билан бир самолётда учган 83 киши карантинга жойлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади