date
views 4 194

Коронавирус одамдан итга юқди

Коронавирус одамдан итга юқди
Фото: «Pixabay»
Гонконгда янги турдаги коронавируснинг одамдан ҳайвонга юқиши қайд этилди. Мутахассислар уй итида COVID-19ни аниқлашди.

Февраль ойи охирларида коронавирусга чалинган одамнинг ити ҳам карантинга олингани ҳақида хабарлар берилганди. Ҳайвонда ўтказилган текширувлар бир неча марта кучсиз мусбат натижа берди, яъни итда COVID-19 билан касалланишнинг кучсиз даражаси кузатилган.

Айни пайтда итда касалланишнинг ҳеч қандай аломатлари кузатилмаяпти, бироқ унинг организмида вирус батамом йўқолганидан сўнггина эгасига қайтариб берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус одамдан итга юқди