date
views 4 485

Ҳатто Жеймс Бонд ҳам коронавирусни “енга олмади”

Ҳатто Жеймс Бонд ҳам коронавирусни “енга олмади”
Британия разведкаси агенти Жеймс Бонд ҳақидаги “Ўлиш вақти эмас” номли янги фильм премьераси коронавирус тарқалиши туфайли 2020 йил баҳоридан кузига, аниқроғи ноябрь ойига қолдирилди. Бу ҳақда ушбу фильм ижодкорлари маълумоларига таяниб Спутник хабар қилди.

MGM, Universal студиялари ва “Бонд” продюсерлари Майкл Уилсон ва Барбара Брокколи дунё кинопрокат бозоридаги вазиятни чуқур ўрганишиб, унга баҳо берганларидан сўнг, “Ўлиш вақти эмас” фильмини чиқаришни 2020 йил ноябрь ойигача кечиктиришларини маълум қилишди”, — дейилади фильмнинг Твиттердаги расмий аккаунтида.

Қайд этилишича, 2020 йил 12 ноябрь куни Буюк Британияда фильм тақдимотини ўтказиш режалаштирилган. Шундан сўнг у бошқа мамлакатларга тарқатилади. Жумладан, АҚШда унинг премьераси 25 ноябрь куни ташкил этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳатто Жеймс Бонд ҳам коронавирусни “енга олмади”