Индонезия коронавирусга қарши курашиш учун оригинал усулни қўлламоқчи

Фото: «РИА Новости»
Индонезия ҳукумати коронавирусни юқтирган беморларни одам яшамайдиган Галанг оролига жойлаштиришни режалаштирмоқда, дея хабар берди «Jakarta Post» газетасига таяниб "Хабар" нашри.
Аввалроқ Индонезияда икки киши янги коронавирусни юқтиргани маълум қилинганди.
Қуролли кучлар қўмондони Хади Тьяджанто сўзларига кўра, Галанг оролида 1979-1996 йилларда Вьетнамдан келган қочоқлар учун лагерь сифатида фойдаланилган шифохона бўлиб, у ерда бир нечта бинолар сақланиб қолган. Госпиталь карантин маркази вазифасини ҳам бажариши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг