
Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дилшода Ю.нинг “бир неча ой давомида Москвада жинсий қулликка мажбурлангани” ҳақидаги аризасига биноан текширув ўтказяпти.
Қизнинг сўзларига кўра, 2019 йил бошида у дугонасининг таклифи билан Москвага келган. Бу ерда унга дўконда сотувчилик қилиши ҳақида айтишган. Аммо Дилшода Москвага келиши билан уни фоҳишалик қилишга мажбурлашган. Қизни Люблино туманидаги хонадонга олиб боришган ва бир неча ой давомида эркакларга пулли “хизмат кўрсатиши” учун ушлаб туришган.
Орадан икки ой ўтгач, қиз бу хонадондан қочишнинг уддасидан чиққан, бироқ орадан кўп ўтмай фоҳишахона ташкилотчилари уни топиб олиб, куч билан ортга қайтарган.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, бир нечта қизлар мунтазам равишда уни калтаклаб, оиласидагиларни ўлдириб юбориш билан таҳдид қилиб, эркакларга жинсий “хизмат кўрсатиш”га мажбурлаб келган.
Қиз иккинчи марта ҳам фоҳишахонадан қочишга муваффақ бўлган ва бу сафар полицияга бориб, ариза ёзган.
Дилшода Ю. кўрсатган манзилга борган полиция ходимлари у ерда Ўзбекистон фуқароси бўлган, 1990 ва 2000 йили туғилган аёлларни қўлга олган. Айни ҳолат бўйича текширув давом этаётгани айтилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар