
ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский ялпи мажлисга оқ қўлқопда келди. Унинг таъкидлашича, бундай ҳимоя микроб ва вирусларга қарши курашиш учун зарур воситадир. Жириновский ЛДПРнинг барча депутатлари бундан буён қўлқоп кийишини айтди ва бошқа барча фракцияларни қўл билан саломлашишдан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда ЛДПР лидери Дума ТВ эфири орқали маълум қилди.
Шунингдек, ЛДПР раҳбари конференция залида депутатларнинг столидаги чангнинг "намуналарини" олиб текширтиришни ва Давлат думасининг қайси фракцияси кўпроқ микробларга эга эканлигини солиштиришни таклиф қилди.
Бундан ташқари, Владимир Вольфович Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Давлат думаси раиси Вячеслав Володиндан ташқари ҳамма билан учрашганда унга қўлини узатишни тақиқлади.
"Менга қўл узатиб саломлашишни ҳаммага тақиқлайман! Президентнинг ўзи менга қўл узатса, мен уни қўлини олиб сўрашаман, Вячеслав Викторович билан ҳам ... Қолган ҳаммага тақиқлайман!", деб белгилади Жириновский.
Фракция раҳбари ўз нутқи давомида оқ қўлқопларини ечиб қўллари билан минбарни бир неча марта ишқалаганида, Давлат Думаси раиси Вячеслав Володинни эътиборини жалб қилди.
"Сиз гапга берилиб қўлқопларингизни ечиб, қўлларингизни бир неча бор минбарга ишқаладингиз. Биздаги муаммолар айнан шундадир. Аввал ўзимиз ихтиро қиламиз ва кейин ихтироларимиздан ўзимиз воз кечамиз. Эрталаб сиз бизга қўлқоплар ҳақида муҳим сўзларни айтган эдингиз, ҳозир бўлса уларни ўзингиз ечиб ташладингиз. Энди эса микроблари бор қўлқопларингизни кимдир олиб кетишига тўғри келади”, деб таъкидлади Вячеслав Володин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар