20:45 / 05.03.2020
3 734

Эрондаги баланд бинолардан бирига коронавирусдан ҳимоя ниқоби «кийдирилди» (видео)

Эрондаги баланд бинолардан бирига коронавирусдан ҳимоя ниқоби «кийдирилди» (видео)
Эронлик видеорассом Ҳамид Иброҳимния (Hamid Ebrahimnia) машҳур бинони коронавирусдан ҳимоялаб қўйди. У Instagram’даги саҳифасида иккита вертолётнинг Эрондаги энг баланд бино, яъни «Бурчи Миллат»га (435 метр) ниқоб тақаётгани тасвирланган видеони жойлаштирган.

Иброҳимния видео остига ёзган изоҳида ушбу иш рамзий аҳамиятга эга экани ва бу ўз қадрдон шаҳрини коронавирусдан ҳимоялаш йўлида қилинган жамоавий саъйи-ҳаракатларга берилган баҳо эканини қайд этган. Муаллиф ушбу йўл билан COVID-19 вируси билан касалланган ҳамшаҳарларига руҳий кўмак бермоқчи бўлган. Икки кун ичида видеонинг кўришлар сони 110 мингдан ҳам ошиб кетди.

Иброҳимния ўзи ёзган постда роликнинг яратилиш тарихи ва ундаги махсус эффектларнинг сирлари билан ҳам бўлишган. Монтаж жараёнида Cinema 4D график дастури, видео қирқиб олиш учун Boujou дастури, шунингдек Adobe After Effects’дан фойдаланилган.

Коронавируснинг тарқалиши тиббиёт ниқобларига бўлган талабнинг кескин ошишга сабаб бўлди ва кўпчилик бундан бойиб кетиш мақсадида фойдаланишга уринмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрондаги баланд бинолардан бирига коронавирусдан ҳимоя ниқоби «кийдирилди» (видео)