21:04 / 05.03.2020
4 729

Ака синглисининг тўйига лама олиб келишини айтиб, 5 йил унинг жиғига тегди ва...

Ака синглисининг тўйига лама олиб келишини айтиб, 5 йил унинг жиғига тегди ва...
Фото: Insider
2015 йилда АҚШнинг Бичвуд шаҳрида яшовчи Мендл Вайншток синглиси Ривага унинг тўйига албатта лама етаклаб келишга ваъда берди, деб ёзади Meduza'га таяниб Дарё.

Рива беш йил давомида акасини бу фикридан қайтаришга уринди. У баъзан макрини ишга солди, баъзида эса яхшиликча келишиб олмоқчи бўлди. Лекин буларнинг ҳеч бири фойда бермади.

2020 йилнинг март ойида Рива Вайншток турмушга чиқди, акаси сўзининг устидан чиқиб, тўйга лама етаклаб келди. Шунчаки лама эмас, балки костюм кийиб, бўйинбоғ тақиб олган лама.

Бу ғоя мана бундай туғилган эди: 2015 йилда Мендлнинг синглиси ҳеч ким билан учрашмаса ҳам, нуқул ўзининг бўлғуси тўйи ҳақида гапирарди. Шунда ака ҳазил аралаш, агар у қачондир синглисининг тўйига борса, ўзи билан албатта лама ҳам олиб боришини айтади.
Ака-сингил узоқ баҳслашди, натижада Рива таслим бўлди: «Майли, лама ҳам кела қолсин», — деди у.

Фото: Insider
Рива ўшанда ушбу ҳазил акасининг эсидан чиқиб кетишига умид қилган эди. Бироқ ака ўз режаси ҳақида синглисига беш йил мобайнида ҳафтада камида икки марта ҳеч қандай сабабсиз эслатиб тураверди.

2019 йилнинг 5 октябрида Рива акасига қўнғироқ қилиб, унаштирилганини айтади. Унинг жавоби эса кутилгандек бўлди: «Яхши, мен ҳозир лама фермасига қўнғироқ қиламан».

Тўй куни Мендл ростан ҳам ўзи билан ламани олиб келди. Жониворнинг ижараси унга 450 долларга тушди.
Костюм кийидирилган ламани кўриб Рива меҳмонларнинг кулгилари садолари остида акасини ёмон кўришини айтиб бақирди.

Кейин эса лама билан фотосессия уюштирди. Риванинг сўзларига кўра, лама унинг тўйини бузмаган. Аксинча, тантанани «10 марта эсда қоларли қилди».

Бироқ сюрпризлар бу билан тугамади: Вайнштокларнинг дўстлари байрам столига иккита шиширилган ламани ўтқазиб қўйди. Улардан бири келин либосда эди.

Фото: Insider
Рива акаси Мендл учун ҳам ҳазиломуз жавоб тайёрлаяпти. Ҳазилнинг қандай бўлишини эса ошкор этмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ака синглисининг тўйига лама олиб келишини айтиб, 5 йил унинг жиғига тегди ва...