date
views 2 896

Эронда коронавирус сабабли шаҳарлар тўсила бошлади

Эронда коронавирус сабабли шаҳарлар тўсила бошлади
Фото: Reuters
Эронда шаҳарлар орасидаги қатновларни чеклаш мақсадида йўлларда назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатилиши бошланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Саид Намакий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, касалликка чалиниш бўйича 3513та ҳолат қайд этилган, 107 киши вафот этган.

Аввалроқ ёпиб қўйилган мактаб ва университетлар Наврўзгача ишламайди. Вазир шунингдек, ҳайдовчилар ёнилғи қуйиш шохобчаларида машинадан чиқмаслиги кераклигини, ёнилғини шохобча ходимлари қуйиб беришларини ҳамда қоғоз пуллардан имкон борича фойдаланмаслик кераклигини айтди.

Коронавирус 80дан ортиқ давлатда аниқланди, 95 минг киши касалликка чалинган, 3200 киши вафот этган. Хитойдан кейинги энг ёмон статистика Эрон ва Италияда қайд этилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда коронавирус сабабли шаҳарлар тўсила бошлади