09:05 / 06.03.2020
4 108

Саудия Арабистони Эронни бутун дунё бўйлаб коронавирус тарқатишда айблади

Саудия Арабистони Эронни бутун дунё бўйлаб коронавирус тарқатишда айблади
Фото: REUTERS / WANA NEWS AGENCY
Бу ҳақда Саудия Арабистони ҳукумати вакилининг SPA ахборот агентлигига тайёрланган баёнотида айтилган.
Саудия Арабистони бутун дунёда коронавирус тарқалаётган бир пайтда саудияликларга Эронга паспортда белги қўймасдан киришга рухсат бергани учун Эронни қоралайди. Шу тариқа, Эрон бутун дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши ва одамлар ҳаётига хавф туғдиришда бевосита жавобгардир, унинг бу қилмиши ушбу касалликка қарши амалга оширилаётган халқаро саъй-ҳаракатларга путур етказади”, деб айтилган баёнотда.

Саудия Арабистони вакили Теҳрондан 1 февралдан бошлаб Эронга яширин тарзда ташриф буюрган саудияликларнинг исмларини ошкор қилишни талаб қилган.
Подшоҳлик ҳукумати охирги ҳафталарда Эронда бўлган ва ортга қайтган барча саудияликларни дарҳол тиббий кўрикдан ўтишга чақирган. Шунингдек, Саудия Арабистони вакили Эронга сафар қилишга тақиқни бузганлар қатъий жазоланишидан огоҳлантирган.

5 март куни Саудия Арабистони расмийлари Эрондан Кувайт ва Баҳрайн орқали қайтган яна 3 кишида коронавирус аниқланганини эълон қилишган. Подшоҳликда коронавирусга чалинганлар умумий сони 5 кишини, Эронда эса 3513 кишини ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони Эронни бутун дунё бўйлаб коронавирус тарқатишда айблади