14:09 / 06.03.2020
3 978

Коронавирусдан зарарланганлар сони 98 мингга, вирус тарқалган мамлакатлар сони 90га яқинлашди

Коронавирусдан зарарланганлар сони 98 мингга, вирус тарқалган мамлакатлар сони 90га яқинлашди
Фото: Unian
6 март куни ҳолатига кўра бутун дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 97 948 нафарни ташкил этмоқда. Вафот этганлар сони 3383 нафар, 55 186 киши соғайган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, сўнгги бир кун ичида Хитойда вирусдан зарарланишнинг 143та янги ҳолати аниқланган, 31 киши вафот этган. 5 март куни жаҳоннинг бошқа мамлакатларида жами 2098та янги ҳолат ва 53 ўлим ҳолати қайд этилган. Вирус яна 5 мамлакатда аниқланган: Босния ва Герцеговина, Гибралтар, Венгрия, Словения ва Фаластин мухторияти. Айни вақтда вирус қайд этилган мамлакатлар сони 88тани ташкил этмоқда.

Хитойдан ташқарида уч мамлакат вирус ўчоқлари бўлиб турибди - Жанубий Корея (6284 киши касалланган, 42 киши вафот этган), Италия (3858 киши касалланган, 148 киши вафот этган) ва Эрон (3513 киши касалланган, 107 киши вафот этган).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусдан зарарланганлар сони 98 мингга, вирус тарқалган мамлакатлар сони 90га яқинлашди