14:41 / 06.03.2020
4 264

Ит ўлаётган боланинг қўлига панжасини қўйди ва уни даволади

Ит ўлаётган боланинг қўлига панжасини қўйди ва уни даволади
Фото: «Lenta.ru»
Англиянинг Саутгемптон шаҳрида яшовчи Зои Рельфнинг сўзларига кўра, мия операциясидан сўнг маҳаллий шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётган 3 ёшли ўғли Лео лақабли ит туфайли соғайиб кетган. Ғаройиб воқеани «Lenta.ru» эълон қилди.

Оскар Хаскелл исмли болакай ўткир тарқоқ энцефаломиелит — ноёб мия касаллиги билан оғриб, кундан-кунга аҳволи ёмонлашаверганидан жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган. У ташқи омилларга секин-аста таъсирланмай қўйганди. Шифокорлар онасини ҳар қандай вазиятга тайёр туришдан огоҳлантиришди.

Тиббиёт ходимлари чорасиз қолган онага ўлим билан олишаётган ўғлини уй ҳайвонлари ёрдамида даволашни таклиф этишди ва тилларанг ретривер зотли Лео лақабли итни бола ётган палатага олиб келишди. Шифокорларнинг маслаҳати билан, муштипар она бола билан гаплашишга уринди, тузалганидан сўнг унга кучукча совға қилишни ваъда берди. Ит панжасини болакайнинг қўлига қўйганда операциядан кейин тезлашиб қолган пульс бирдан меъёрлашган.

«Нақадар ажойиб! Шифокорлар ҳўнг-ҳўнг йиғлашди, бу мўъжизанинг ўзгинаси эди. Боланинг юзида ҳаракатдан асар ҳам қолмаганди, у миқ этмай қимирламай ётарди. Бирдан чеҳрасига табассум югурди», — деб эслайди Рельф. Шунга ҳам тўрт йил бўлибди. Ҳозир Оскарнинг аҳволи анча яхши. Онаси бўлиб ўтган воқеани энди гапириб беришга аҳд қилган кўринади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ит ўлаётган боланинг қўлига панжасини қўйди ва уни даволади