
Фото: «Sputnik»
Бутун дунёга янги типдаги коронавирус тарқалгандан бери Россияда етти марта инфекцияни юқтириш ҳолати тасдиқланди, деб ёзади «Sputnik»га таяниб "Хабар" нашри.
Икки нафар ХХР фуқаросида вирусни юқтириш ҳолати қайд этилди. Улар шифохонадан тузалиб чиқишган. Шунингдек, «Diamond Princess» лайнеридан эвакуация қилинган уч нафар россиялик айни вақтда стационарда муолажа олмоқда.
Бундан ташқари, коронавирусни юқтириш ҳолати Италиядан келган икки нафар Италия фуқароларида ҳам тасдиқланган. Иккаласи ҳам стационарда даволанмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар