19:03 / 06.03.2020
3 553

Кобулда бош вазир Абдулла Абдуллага суиқасд уюштирилди

Кобулда бош вазир Абдулла Абдуллага суиқасд уюштирилди
Кобулда Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла ва бошқа сиёсатчилар иштирок этган тадбирда портлаш содир бўлган. Бу ҳақда TOLOnews нaшрига таяниб Xabar.uz маълум қилди.

Улар Ҳизб-э Ваҳдат партияси раҳбари Абдул Али Мазарийнинг вафоти муносабати билан уюштирилган жума тадбирига йиғилган бўлган.
Ички ишлар вазирлиги вакили Нусрат Раҳимийнинг айтишича, воқеа оқибатида камида 18 киши жароҳат олган. Асосий ҳужум ҳукумат раҳбари Бош вазир Абдулла Абдуллага қаратилган бўлган.

Вазир Абдулла Абдулладан ташқари собиқ президент Ҳамид Карзай, Муҳаммад Карим Халили, Бош Муҳаммад Мохакик ва бошқа бир қатор сиёсатчилар ҳам тадбирда иштирок этишаётган бўлган.

Жангарилар ушбу ҳудудда қурилаётган бинодан ҳужум қилишган. Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
Толибон ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кобулда бош вазир Абдулла Абдуллага суиқасд уюштирилди