07:27 / 07.03.2020
3 989

Россияда доллар курси кескин оша бошлади

Россияда доллар курси кескин оша бошлади
Фото: РИА Новости
Инвесторларнинг дунё бозорларида хатарлардан чўчиши натижасида рублнинг қадри доллар ва еврога нисбатан тобора пасайишини кузатилмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.

Москва биржасида АҚШ доллари 57 тангага (копейка) ошиб, 68,19 рублни ташкил қилган. Евро эса 1,12 рублга кўтарилди ва 77,02 рублга етган.
Бу 2019 йил январ ойидан буён кузатилган энг максимал ошиш.

Россия Марказий банки томонидан дам олиш кунлари ва сешанба куни ўрналиган расмий курсларда доллар 1,3 рублга қимматлаб, 67,5 рублни ташкил қилди, евро эса 2,1 рублга ошиб, 75,84 рубл бўлган.

Қайд этилишича, коронавирус тарқалиши жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суратларини секинлаштириши хавфини кучайтирди. Карантин чоралари дастлаб Хитойдаги корхоналар, экспортёрлар, талаб ва туризмга таъсир қилган бўлса, энди касаллик Европа таҳдид солмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда доллар курси кескин оша бошлади