
Хитойлик саёҳатчи ва блогер Лю Сяошунь Россияга қилган сафари таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Sohu портали хабар қилди.
Блогер Россияни Хитойнинг энг муҳим қўшниларидан деб атади ва сўнгги йиллардаги алоқаларнинг ривожланиши сабаб кўплаб хитойликлар Россияга келаётганини таъкидлади.
Лю россияликларнинг хўмрайиб юришидан, табассум қилмаслигидан ажабланди.
"Улар (россияликлар) қандайдир умуман кулишни билишмайди. Кўпинча жиддий юз билан юришади. Худдики бахт нималигини умуман билмагандек", деб ёзди блогер.
Шунингдек, у хитойликларга нисбатан "руҳий босим"ни Россияда яшовчиларнинг баланд бўйли ва анча бақувват эканига йўйди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар