17:10 / 07.03.2020
5 084

Хитойлик олимлар коронавирус аломатларида ўзгариш борлигини аниқлади

Хитойлик олимлар коронавирус аломатларида ўзгариш борлигини аниқлади
Фото: Reuters
Хитойлик олимлар коронавирус инфекциясининг клиник белгиларидаги ўзгаришлар пайдо бўлганини аниқлади. Касаллик аломатлари аввалроқ касал бўлганларда аниқроқ кўринмоқда, деб хабар беради Social Science Research Network порталига таяниб Дарё нашри.

Тадқиқотчилар Ухань халқ шифохонасида 89 нафар беморни икки гуруҳга бўлиб ўрганди. Биринчи гуруҳдан 16—22 январь кунлари касалликни юқтириб олган 31 нафар бемор, иккинчисидан 23—29 январь кунлари касалликка чалинган 58 киши ўрин олган.

Биринчи гуруҳдаги беморларда юқори тана ҳарорати, ҳолсизлик, мушакларда оғриқ, шунингдек, лимфоситлар даражасининг камайиши кузатилмоқда. Иккинчи гуруҳдаги беморларда эса касалликнинг ушбу аломатлари кузатилмаган ёки суст бўлган. Бироқ бошқа аломатлар: йўтал, чанқоқ, ич кетиш ва кўкракда оғриқ кузатилган.

Олимларнинг фикрича, янги турдаги коронавирус секин-аста гриппга ўхшаш вирусга ўзгариши мумкин. Шунингдек, у узоқ вақт давомида танада ўзини намоён қилмай тура олади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 6 март ҳолати бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 100 минг нафардан ошган. Шунингдек, ЖССТ коронавирус сабаб юзага келадиган дорилар танқислиги ҳолатига тайёргарлик кўрмоқда.

Хитой коронавирус
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)