Boeing 737 МАХ ҳалокати бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди

Boeing 737 МАХ ҳалокати бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди
Фото: AP
Маълумотларга кўра, Boeing 737 МАХ самолётининг ҳалокатга учрашига асосий сабаб лойиҳалаш жараёнларида йўл қўйилган техник носозликлар натижасида келиб чиққан. Бироқ текширувлардаги асосий маълумотлар ҳалигача сир тутилмоқда.

“Бу каби муаммоларнинг келиб чиқиши Lion Air ва Ethiopian Airlines компанияларининг парвозларига ҳамда уларнинг савияларига жиддий путур етказди”, дейилади АҚШдаги транспорт ва инфратузилма қўмитасида ўтказилган дастлабки тергов ҳисоботида. Унда, шунингдек, Федерал авиация маъмурияти (FAA) назорати кескин танқид қилинди. Улар сертификатлаш жараёнларида МАХ`даги асосий хавфсизлик муаммоларини аниқлай олишмаган.

Федерал авиация маъмурияти ўз баёнотида якуний хулосаларга келмасдан туриб, изоҳ бера олмасликларини таъкидлашди. Бироқ FAA авиаҳалокатни текширишга жавобгар ҳисобланмайди. Чунки улар самолётларни сертификатлаштиришга масъулдир.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрда Индонезиянинг Lion Air компаниясига қарашли Boeing 737 МАХ самолёти қулаб тушиши оқибатида 189 киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар