date
views 3 090

Афғонистон президенти толиблар билан музокараларга тайёрлигини билдирди

Афғонистон президенти толиблар билан музокараларга тайёрлигини билдирди
Фото: Hedayatullah Amid/EPA
Февраль охирида АҚШ толиблар билан тинчлик келишувини имзолади. Келишувда хусусан, Афғонистонда ўзаро тинчлик музокараларини бошлаш ва асирларни алмаштириш зарурлиги айтилган.

Афғонистон ҳукумати 10 мартда "Толибон" ҳаракати билан музокаралар жараёнига тайёр бўлади, деди Афғонистон президенти Ашраф Ғани.
"Афғонистон Ислом республикаси ўрнатилган тамойилларга асосланиб толиблар билан музокараларни бошлашга тайёр", - дея Ғанининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда EFE агентлиги.

У музокаралар учун делегация аъзолари рўйхати ўнинчи март санасига тайёр бўлишини айтди.
Шу билан бирга Ғани толибларнинг асирликдаги беш мингта жангарисини озод этишни талаб қилишларига ҳали эрта деб ҳисоблашини айтди.

Февраль охирида АҚШ толиблар билан тинчлик келишувини имзолади. Келишувда хусусан, Афғонистонда ўзаро тинчлик музокараларини бошлаш ва асирларни алмаштириш зарурлиги айтилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон президенти толиблар билан музокараларга тайёрлигини билдирди