Хитойнинг Фуцзянь провинциясида меҳмонхона қулаб тушди

Хитойнинг Фуцзянь провинциясида меҳмонхона қулаб тушди
Фото: scmp.com
Ҳодиса Цюаньчжоу шаҳар округида юз берган. Вайроналар орасидан 16 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган.
Хитойнинг Фуцзянь провинциясида Xinjia Express меҳмонхонаси биноси қулаб тушди. Бу ҳақда Синьхуа агентлигига таяниб Kun.uz хабар берди.

Хабар қилинишича, ҳодиса Цюаньчжоу шаҳар округида юз берган. Вайроналар орасидан 28 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган. Вайроналар остида яна 40 киши бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бинонинг қулаб тушиш сабаби ҳозирча аниқмас. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар тўғрисида ҳам маълумот берилмаган. Қутқарув-қидирув операцияси давом этмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Хитойнинг Фуцзянь провинциясида меҳмонхона қулаб тушди – Zamin.uz, 07.03.2020