date
views 3 205

Трампнинг қурол-яроғ борасида ёлғони

Трампнинг қурол-яроғ борасида ёлғони
Фото: Google Photos
Трамп яна бир бор қурол-яроғ борасидаги назоратга жиддий қарамаслигини исботлади, деб ёзади The American Conservative нашри.
Конгрессдаги манбаларнинг маълумотига кўра, Трамп ядровий қуроллар борасида музокаралар олиб бориш учун махсус элчи тайинлаган ва унга Россия ва Хитой билан ядровий қуроллар борасида музокаралар олиб боришни асосий вазифа қилиб белгилаган.

Маршал Биллингсли айни вақтда молия вазирлигида ишлайди ва молиявий терроризм масалалари билан шуғулланади. Ўтган йили уни инсон ҳуқуқлари бўйича давлат котибининг ўринбосарлигига тайинлаш борасида таклиф берилган эди. Аммо унинг президент Жорж Буш даврида қийноқларга аралашгани фош бўлиб қолиб, тайинлов амалга ошмай қолган. Биллингсли Гуантанамода маҳбусларнинг сақланиши борасида назорат олиб борган.

Ўтган ойда бу фамилия яна сиёсий доираларда кўп қулоққа чалина бошлади ва бунга муносабат ҳам турлича бўлди. Бир мақолада Биллингсли ядровий қурол-яроғлар борасида эксперт дейилса, бошқа бир мақолада, унинг ўта консервативлиги таъкидланади. Нима бўлганда ҳам Биллингслининг ядровий қурол-яроғлар борасида музокара олиб борувчи сифатида тайинланиши АҚШга мазкур соҳада ҳеч қандай битимлар тарафдори эмаслигини кўрсатади.

Бу орада CNV-3 ни чўзиш муддати ҳам тугаб бормоқда. CNV-3 бўйича битим 11 ойдан сўнг тугайди. Янги тайинлов Трамп маъмурияти бу битимни яна чўзишдан манфаатдор эмаслигини ошкор қилиб қўйди.

Трамп ҳукумати Россия ва АҚШ ўртасидаги қурол-яроғлар бўйича битимни бузишни истамаса, CNV-3 келишуви муддатини чўзиш масаласи биринчи даражали вазифа бўлар эди. Девид Экс буни ўтган ҳафтада қуйидагича талқин қилди: «Агарда CNV-3 битими муддати тугаса, етакчи ядровий давлатлар ўртасида қурол-яроғларни чеклаш учун иккинчи имконият бўлмайди». Бошқа экспертлар эса «агар CNV-3 муддати тугаса, Россия ва АҚШ тарафи ўртасида қурол-яроғларни назорат қилиш тизими тугайди» демоқда.

Ғарб ва шарқ ўртасидаги жиддий кескинлик инобатга олинса, АҚШ ва Россия раҳбариятидаги драматик ўзгаришлар туфайли янгидан қачонлардир тузилган мукаммал шартномалар имзоланишига умид қилиш керак эмас. Бунга имконият ҳам йўқ бўлади. Бундан ташқари, янги битим тузиш, эскисининг амал қилиш муддатини узайтиришдан ҳам асабий музокараю, борди-келдиларга айланиб, қийин жараёнга олиб келади.

Шунинг учун ҳам Конгрессда Трампнинг янги номзоди салбий фикрларга нишон бўлмоқда. Трамп маъмурияти ўзини қурол-яроғлар борасидаги битимларнинг аҳамиятини ё тушунмаяпти ё қасддан унинг аҳамиятини паст баҳоламоқда. Қурол-яроғлар назорати мавзуси Корея яриморолида бир вақтлар тинчлик ғоясини бузиб юборган эди. Унинг мақсад ва ҳаракатлари қурол-яроғлар назоратига ҳеч ҳам даҳли йўқ. АҚШнинг Трамп бошқаруви давридаги қурол-яроғлар борасидаги барча гаплари ёлғондан бошқа нарса эмас, деб ёзади Ван Жексон Twitter’даги саҳифасида.

Трамп маъмурияти Россия ва Хитой билан бирга ядровий қуроллар борасида битим тузишга интилаётган қилиб кўрсатмоқчи бўлаётган эсада, музокараларни олиб боришдаги янги тайинловни инобатга оладиган бўлсак, навбатдаги театрлаштирилган асардан бир эпизод холос. Билингсли янги музокараларни ҳам, янги битимларни ҳам олиб боролмайди. Демак ҳеч қандай келишув йўқ.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг қурол-яроғ борасида ёлғони