22:15 / 07.03.2020
4 552

Коронавирус Россияга хавф сола бошлади

Коронавирус Россияга хавф сола бошлади
Эпидемиологик тадқиқотлар маркази маълумотига кўра, ушбу вирус аниқланган барча россиялик беморлар сўнгги икки ҳафта ичида Италияда бўлишган. Ҳозирда уларнинг барчаси инфекцион бўлимларга жойлаштирилган.

Бунгача Россияда вирусдан зарарланишнинг тўрт ҳолати қайд этилганди — Тюменда, Байкал орти ўлкасида, Санкт-Петербургда ва Москвада.
Бундан ташқари, Россиянинг уч фуқароси «Diamond Princess» круиз лайнерида вирус юқтириб олган.

Москва таълим ва фанлар департаменти маълум қилишича, 10 март кунидан эътиборан коронавирус тарқалган мамлакатлардан келган талабалар пойтахтдаги олий таълим муассасаларида ўқишга қўйилмайди ва улар ўз турар жойида икки ҳафталик карантинда бўлади - улар масофадан туриб таълим олишлари мумкин.

Душанба куни коронавирусга қарши кураш штаби ва «Роспотребнадзор» инфекция Италиядан қайтган россияликда аниқлангани ҳақида маълум қилганди.
«2 март куни Италиядан келган Россия фуқаросида Covid-2019 коронавирус инфекцияси аниқланди. Текширувлар натижасига кўра, ушбу ёш йигит Италияда таътилда бўлганида, 2020 йилнинг 21 февралида вирусни юқтириб олган», дейилганди штаб хабарида.

Ушбу фуқаро Россияга 23 февраль куни қайтган ва Москва областидаги уйида яшашда давом этган, 27 февраль куни эса поликлиникага мурожаат қилган, уни инфекцион шифохонага жўнатишган.

Москва мэри Сергей Собянин ўша куни шифокорлар ушбу бемор билан бирга Италиядан Москвага рейс орқали келган яна 13 нафар йўловчини ҳамда беморнинг яқинлари бўлган 11 кишини шифохонага ётқизишгани ҳақида маълум қилди.

5 март куни Москвада коронавирус тарқалиши таҳдиди туфайли «юқори шайлик режими» жорий этилди. Пойтахт мэри имзолаган фармонга кўра, сўнгги кунларда 11 давлатдан (Буюк Британия, Германия, Эрон, Испания, Италия, Хитой, Норвегия, АҚШ, Франция, Швейцария ва Жанубий Корея) келган москваликлар икки ҳафта давомида ўзини ўзи изоляция қилиши керак.

Фармонда қайд этилишича, тиббиёт муассасалари, кўп қаватли турар жойлар, жамоат транспорти ва бошқа хизматларда юқори шайлик режими амал қилади.

Шунингдек, Петербург иқтисодий форуми ташкилотчилари коронавирус туфайли 3-6 июнь кунларига белгиланган тадбирни бекор қилишган. Айни вақтда Санкт-Петербургдаги Мечников номидаги давлат шимоли-ғарбий тиббиёт университетининг 700 нафардан ортиқ талабаси карантинга олинган. Бунга италиялик талабада коронавирус кузатилгани сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус Россияга хавф сола бошлади