18:23 / 08.03.2020
3 813

Хитойда коронавирусдан тузалиб кетганлар сони 57 минг кишидан ошди

Хитойда коронавирусдан тузалиб кетганлар сони 57 минг кишидан ошди
Фото: Reuters
Хитойда 7 март ҳолатига кўра 57 065 киши COVID-19 коронавирусидан даволанишга муваффақ бўлди, уларнинг барига уйига жавоб берилган. Бу ҳақда мамлакатнинг Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълум қилди.

2019 йил декабридан бери — янги турдаги инфекция тарқалиши бошланганидан буён Хитойда 80 695 та касалланиш ҳолати аниқланган эди (хусусан, сўнгги бир сутка ичида 44 нафар янги бемор рўйхатга олинган).

Комиссия маълумотларига кўра, бир сутка ичида 27 киши коронавирусдан вафот этган — ушбу ўлимларнинг бари Хубэй провинциясида қайд этилган. Шундай қилиб, Хитойдаги коронавирус қурбонлари сони 3097 кишига етган.

Хитойнинг материкдан ташқари ҳудудларида эпидемия бошланганидан буён 164 та касалланиш ҳолати рўйхатга олинган: Гонконгда 109 та (икки киши вафот этган), Тайванда 45 та (бир киши вафот этган), Макаода 10 та.

South China Morning Post ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 104 мингдан ошган. Хусусан, Жанубий Кореяда 7041 та, Италияда 5883 та, Эронда 5823 та, Францияда 949 та ҳолат рўйхатга олинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тахминларига кўра, COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши ёзда ҳам тўхтамайди. Ташкилот ижрочи директори Майкл Райаннинг таъкидлашича, вирус турли иқлим шароитларида қандай ривожланиши борасида ҳозирча шифокорларда ҳеч қандай маълумот йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирусдан тузалиб кетганлар сони 57 минг кишидан ошди