19:57 / 09.03.2020
3 538

Таниқли иқтисодчи президент Путиннинг фикрини танқид қилди

Таниқли иқтисодчи президент Путиннинг фикрини танқид қилди
Фото: «ТАСС»/Владимир Путин
Таниқли иқтисодчи Сергей Гуриев Россия президенти Владимир Путиннинг ҳокимият ва ворисийлик борасида фикрини танқид қилди.

Гап шундаки, В.Путин 6 март куни жамоатчилик вакиллари билан учрашувда президентликка сайланиш борасидаги чеклов хусусида гапирар экан, айни пайтда Россия учун ҳокимият алмашувидан кўра барқарорлик муҳимроқ эканини таъкидлаган эди. Президентга кўра, мамлакатнинг ўзига ишончи ортиб, ресурслар кўпайганидан кейингина ҳокимият алмашуви ҳақида гапирган маъқул.

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ бош иқтисодчиси Сергей Гуриев В.Путиннинг ушбу фикрига танқидий муносабат билдирди. Хусусан, у мамлакат тараққиёти ҳам, аҳоли даромадлари ошиши ҳам бевосита ҳокимият алмашувига боғлиқ эканини таъкидлади. С.Гуриев Россия раҳбарига бу ҳақда бирор киши оғиз очмаганидан таассуф изҳор қилди.

Ўз даврида Россия иқтисодий мактаби ректори вазифасида ишлаган Сергей Гуриев 2013 йилдан бери Францияда яшайди. Париждаги нуфузли олий таълим даргоҳи – Сиёсий фанлар мактаби профессори лавозимида фаолият юритаётган иқтисодчи президент Путин сиёсатининг танқидчиларидан саналади.

Владимир Путин 1999 йилдан буён Россияни идора этиб келмоқда (у 2008-2012 йилларда ҳукумат раҳбари лавозимида фаолият юритган). Амалдаги Конституцияга кўра, 2024 йилда унинг президент сифатидаги ваколат муддати тугайди. Аввал хабар қилганимиздек, ҳозирда Россия раҳбарининг мамлакат олий ҳокимиятида қолишининг турли сценарийлари кўриб чиқилмоқда.

В.Путин жорий йил 20 январь куни Давлат думасига Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этган. Қонун лойиҳаси 23 январь куни биринчи ўқишда қабул қилинган. Президент Путиннинг 2024 йилдан кейин мамлакат олий бошқарувида қай шаклда иштирок этиши Асосий қонунга киритилиши кутилаётган ўзгаришларга боғлиқдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таниқли иқтисодчи президент Путиннинг фикрини танқид қилди