09:15 / 10.03.2020
3 631

Қурол экспорт қилувчи етакчи давлатлар маълум қилинди

Қурол экспорт қилувчи етакчи давлатлар маълум қилинди
Фото: ТАСС
2015-2019 йилларда дунё бўйича қурол савдоси умумий ҳажми аввалги 5 йилликка нисбатан 5,5 фоизга ошган.
Бу ҳақда дунё муаммоларини ўрганувчи Стокҳолм халқаро институтининг (SIPRI) йиллик маърузасида маълум қилинди.

Қурол экспорти бўйича етакчи бешталикка АҚШ, Россия, Франция, Германия ва Хитой кирган. Охирги 5 йилда АҚШнинг 2010-2014 йилларга нисбатан қурол савдоси ҳажми 23 фоизга, Францияники 72 фоизга ошган. Бу орада Россия қуроли экспорти, аксинча, 18 фоизга камайиб кетган.

Янги маърузага кўра, қурол экспорти бўйича етакчи ўнталикка илк бор Жанубий Корея кирган. Унинг қурол савдоси ҳажми 2010-2014 йилларга нисбатан 143 фоизга ошган. Исроилнинг қурол экспорти 77 фоизга ошиб, рекорд даражага етган.

2015-2019 йилларда Яқин Шарққа қурол экспорти 61 фоизга ошган. Ушбу минтақага бутун дунё қурол экспортининг 35 фоизи тўғри келади. Дунё ва Яқин Шарқнинг энг йирик қурол импортчиси эса Саудия Арабистони бўлмоқда. Бундан ташқари, қурол импорт қилувчи етакчи давлатлар бешталигига Ҳиндистон, Миср, Австралия ва Хитой кирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қурол экспорт қилувчи етакчи давлатлар маълум қилинди