10:55 / 10.03.2020
3 034

АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни бошлади

АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни бошлади
Фото: Getty Images
Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистондаги қуролли кучлари (USFOR-A) расмий вакили полковник Сонни Леггетт маълум қилди.
АҚШ-Афғонистон келишувига кўра, USFOR-A қўмондонлиги ўз қўшинлари сонини 135 кун ичида 8,6 минг ҳарбийга қисқартиришни бошлади”, деб маълум қилган Леггетт.

У АҚШ қуролли кучлари ИШИД ва “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳларига қарши аксилтеррорчилик амалиётларини давом эттириши ва Афғонистон хавфсизлик кучларига кўмак кўрсатишини айтган.

Айни вақтда Афғонистонда АҚШ ва НАТОнинг 13 мингга яқин ҳарбийси жойлашган. 8 мингга яқин америкалик ҳарбий НАТОнинг Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёрлаш бўйича “Қатъий кўмак” (Resolute Support) миссиясида, қолгани эса аксилтеррорчилик амалиётларида иштирок этиб келмоқда.

АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан аста-секин олиб чиқилиши 29 февралда АҚШ ва “Толибон” ўртасида имзоланган келишувда ўз аксини топган. “Толибон” америкалик ҳарбийларнинг олиб чиқилиши эвазига террорчилар билан курашиш ва Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокараларини бошлаш кафолатини бериши лозим. Агар толиблар ўзига қўйилган мажбуриятларни бажарса, АҚШ 14 ой ичида ўз ва иттифоқдош давлатлар қўшинларини олиб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни бошлади