15:15 / 10.03.2020
3 541

Кореяда коронавирус эпидемияси пасаяётгани маълум қилинди

Кореяда коронавирус эпидемияси пасаяётгани маълум қилинди
Фото: tbs.seoul
Жанубий Кореяда Covid-19 коронавирус эпидемияси тарқалиши секинлашмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Мун Же Ин ўз маслаҳатчилари билан учрашув чоғида маълум қилди.

- "Covid-2019 коронавируси билан касалланганлар сонининг кўпайишининг энг юқори чўққисига чиққанидан сўнг — 28 феврал 916 киши инфекция юқтирди, 8 март куни, уларнинг сони 248 тага етди ва доимий равишда пасайиш тенденциясини кўрсатмоқда. Биз ушбу тенденцияни сақлаб қолишимиз керак", — деди президент.

Аммо ҳали қувонишга эрта. Чунки Тегу, Кёнсан-Пукто ва бошқа вилоятларидаги кичик маҳаллий жамоаларда вируснинг оммавий тарқалиши давом этмоқда.

Корея коронавируснинг Хитойдан ташқаридаги энг йирик ўчоқларидан бири. Энг сўнгги маълумотларга кўра, у ерда 7478 нафар беморда Covid-19 коронавируси қайд этилган. Улардан 53 таси ўлим билан якунланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кореяда коронавирус эпидемияси пасаяётгани маълум қилинди