date
views 3 141

Биржадаги рекорд даражада қулашлардан сўнг нефть нархи яна кўтарила бошлади

Биржадаги рекорд даражада қулашлардан сўнг нефть нархи яна кўтарила бошлади
Фото: Reuters
Нефть нархи 9 март, душанба, кунги рекорд даражадаги қулашдан кейин яна кўтарила бошлади, деб хабар бермоқда Meduza'га таяниб Дарё нашри. Лондон фонд биржаси маълумотларининг гувоҳлик беришича, Brent маркали нефтнинг фючерслари деярли 7 фоизга ўсди ва бир баррель учун 36,8 долларни ташкил этди.

Bloomberg’нинг ёзишича, Осиё биржаларида фонд индекслари барқарорлашув аломатларини кўрсатмоқда. S&P 500 индекси фючерслари душанба куни 8 фоизга пасайганидан кейин 2 фоиздан ошган. Япониянинг Тоpix индекси — 1,2 фоизга, Гонгконгнинг Hang Seng индекси 1,8 фоизга ўсди.

Американинг Dow Jones индекси 9 март куни бўлиб ўтган савдо-сотиқ натижаларига кўра 7,79 фоизга ёки 2 000 пунктдан пастга тушиб, 2008 йилдан буён энг йирик пасайишни бошдан кечирди.

Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Россия ва ОПЕК мамлакатлари нефть қазиб олиш ҳажмларини қўшимча равишда қисқартириш масаласида бир қарорга кела олмаган эди. Оқибатда фонд биржаларида 1991 йилдан буён рекорд даражада қулаш кузатилди — 9 мартга ўтар кечаси нефть нархи бир баррель учун 30 долларгача тушди. Россияда нефть нархининг тушиб кетиши сабаб доллар ва евро кескин қимматлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Биржадаги рекорд даражада қулашлардан сўнг нефть нархи яна кўтарила бошлади