19:15 / 10.03.2020
2 307

Сингапурлик шифокорлар коронавируснинг янги белгиларини маълум қилди

Сингапурлик шифокорлар коронавируснинг янги белгиларини маълум қилди

Фото: Getty Images
Сингапурда шифокорлар янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида юзага келаётган касалликнинг янги белгиларини аниқлади, деб хабар беради Lancet журналига таяниб Дарё нашри.

Шифокорларнинг айтишича, коронавирус юқтириб олган беморларга дастлаб денге безгаги ташхиси қўйилган. Маълумотларга кўра, 57 ёшли эркак 9 февраль куни юқори тана ҳарорати ва йўтал билан шифохонага ётқизилган. Унинг қонидаги тромбоцитлар миқдори тушиб кетган, кўкрак қафасининг рентген тасвири эса яхши бўлган. Унда денге безгагига олинган таҳлил натижалари қониқарсиз чиққан.

Кейинроқ у шифохонага юқори тана ҳарорати билан яна мурожаат қилган, унинг тромбоцит ва лимфоцитлари миқдори янада тушиб кетган, йўтал ва нафас қисилишидан азоб чеккан. Иккинчи марта ўтказилган тест унда денге безгаги борлигини кўрсатган. Бироқ кўкрак қафаси коронавирусни аниқлаш мақсадида яна рентгенга туширилган ва тестлар ижобий чиққан. Бошқа таҳлиллар эса унда безгак йўқлигини кўрсатган.

Иккинчи ҳолатда эса 57 ёшли аёлга ижобий тест натижаларидан сўнг денге безгеги ташхиси қўйилган, бироқ таҳиллар унда коронавирус борлигини кўрсатган. Беморнинг тана ҳарорати юқори бўлган, мушакларда оғриқ, енгил йўтал, ич кетишидан қийналган, бироқ икки кун ўтгач унинг аҳволи ёмонлашган.

коронавирус янги белги
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)