00:10 / 11.03.2020
3 015

Эрон—Туркманистон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчиларнинг озиқ-овқатлари тугамоқда

Эрон—Туркманистон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчиларнинг озиқ-овқатлари тугамоқда
Фото: Sputnik
Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилиши сабабли қарийб 800 нафар туркиялик ҳайдовчининг «Лутфобод» ва «Сарахс» чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетганига икки ҳафтадан ошди, деб ёзмоқда «Хроника Туркменистана»га таяниб Дарё нашри.

Марказий Осиёга Эрон орқали товар олиб борувчи ҳайдовчилар Туркманистон ўз ҳудудига коронавирус кириб келишидан қўрқиб, 23 февраль куни чегараларни ёпиб қўйганидан кейин қолиб кетганди.

Хабарда айтилишича, барча ҳайдовчилар атиги иккита ҳожатхона ва душ кабинасидан фойдаланишга мажбур. Захирадаги озиқ-овқатлар эса тугай деб қолган.

Ҳайдовчиларнинг фикрича, Туркия ҳукумати уларни ватанига қайтаришга ваъда берган, аммо ҳозирча ҳеч қандай чора кўрмаган ва чегара уларга ёпиқлигича қолмоқда. Чегарадаги ҳайдовчилар улар орасида юқумли касалликка чалинганлар йўқлигини таъкидлаб, 2000 километрлик йўл тахминан 3 кун вақт олгани, эпидемиядаги Эрон орқали ўтишга тўғри келиши ва табиийки, инфекция юқтириб олиш хавфи юқори бўлиши сабабли орқага қайтишдан чўчиётганини билдирган.

Чегарадаги вазият билан танишиш учун Теҳрондан консуль — Фотиҳ Топчу келган, бироқ одамларнинг аҳволи билан қизиқмай, ҳукумат муаммони ҳал этиш устида ишлаётганини маълум қилиб кетган, холос.

Чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетганлар орасида 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Улар Шавкат Мирзиёевга ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллаганди. Ўзбекистон ТИВ ҳам бу маълумотни тасдиқлаб, Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлими 23 февралдан буён мазкур фуқаролар билан доимий алоқада бўлиб келаётганини маълум қилган. Қайд этилишича, улар транспорт воситаларини божхона постларида қолдириб, ватанга қайтишни рад этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон—Туркманистон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчиларнинг озиқ-овқатлари тугамоқда