09:30 / 11.03.2020
2 940

Буюк Британияда коронавирус вакцинаси тажрибасида қатнашадиганларга катта пул ваъда қилинди

Буюк Британияда коронавирус вакцинаси тажрибасида қатнашадиганларга катта пул ваъда қилинди
Фото: «РБК Украина»
COVID-19 коронавируси билан бутун дунёда 114 минг нафардан зиёд одам касалланиб улгурди. Шифокорлар инфекцияга қарши вакцина излашда давом этмоқда. Британиялик олимлар ўз хоҳиши билан коронавирусни юқтириб олмоқчи бўлган кўнгиллиларга 3,5 минг фунт стерлинг мукофот пули ваъда қилмоқда, сунъий равишда коронавирус юқтириб олган беморда вакциналар синовдан ўтказилади. Бу ҳақда «РБК Украина»га таяниб Дарё хабар берди.

Лондонда жойлашган The Queen Mary BioEnterprises инновация маркази ўз тадқиқоти учун 24 нафар одам изламоқда. Ушбу одамларга 4 минг нафар одамнинг ёстиғини қуритган коронавируснинг энг кучсиз бирликлари орқали касаллик юқтирилади.

Вирус организмга киритилгач, шифокорлар Hvivo компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцинани тест қилади. Тажриба иштирокчилари қоидага кўра, 14 кун давомида карантинда сақланади.

Буюк Британияда коронавирусга қарши ушбу тажрибадан ташқари яна 35 та бошқа вакциналарни ишлаб чиқиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллий ҳукумат коронавирусга қарши кураш учун бюджетдан 46 миллион фунт стерлинг маблағ ажратишни ваъда қилган.

Аммо экспертлар томонидан бугунги эпидемия шароитида COVID-19 коронавирусига қарш вакцинани жорий этишга рухсат берилмаслигининг эҳтимоли катта эканини таъкидлаган.

10 март ҳолатига кўра, бутун дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 113 минг нафардан ошди. Касалликдан вафот этган одамлар сони бўйича коронавирус ўчоғи бўлган Хитойдан кейин етакчи ўринда Италия бормоқда: мамлакатда жами 9172 нафар фуқаро вирусни юқтириб олган, вафот этганлар эса 463 нафарни ташкил қилган. Кейинги ўринда Эрон бормоқда 8 минг нафардан ортиқ одам касалланган, ўлганлар сони 463 нафарни ташкил этади, учинчи ўринда — Жанубий Корея (7 мингдан кўп одам касалланган, қурбонлар сони 54 нафар) қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британияда коронавирус вакцинаси тажрибасида қатнашадиганларга катта пул ваъда қилинди