Афғонистон АҚШ билан келишувга биноан толибларнинг бир қисмини озод қилади

Афғонистон АҚШ билан келишувга биноан толибларнинг бир қисмини озод қилади
Фото: news-front
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “Толибон” ҳаракатининг 1500 нафар аъзосини озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳаракат АҚШ раҳбарияти билан келишув доирасида юз берди, деб хабар беради Reuters'га таяниб Sof.uz.

Биринчи маҳбуслар тўрт кундан кейин қўйиб юборилади. Қарорга кўра, озод қилинган барча толиблар "жанг майдонига" қайтмаслик мажбуриятини олишлари керак.

Умуман олганда, озод қилиш жараёни 15 кунни ташкил қилиши керак, яъни қамоқхонадан кунига юз киши чиқиб кетиши кўзда тутилган. Шу билан бир қаторда, Афғонистон ҳукумати толиблар билан музокараларни давом эттириш ниятида ва агар улар олдинга силжишса, мамлакат расмийлари кунига қўшимча 500 маҳбусдан (умумий сони 5000 кишидан иборат) қўйиб юборадилар.

Толибонни озод қилиш ҳаракати, афғон расмийлари ва АҚШ нинг февраль ойи охирида имзолаган келишув шартларидан биридир. Мақсад, Афғонистондаги 18 йиллик урушни тугатиш. Пентагон мамлакатдаги АҚШ ҳарбий контингентини 8600 кишига қисқартирилишини эълон қилди. Ҳужжатда АҚШ қўшинларининг Афғонистондан босқичма-босқич олиб чиқилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар