10:15 / 12.03.2020
2 235

Коронавирус: АҚШ Европадан барча сафарларни бир ойга тўхтатди

Коронавирус: АҚШ Европадан барча сафарларни бир ойга тўхтатди
Фото: AFP/Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британиядан ташқари, барча Европа мамлакатларидан АҚШга киришни тақиқлади. Чекловлар 13 март, жума куни ярим тунда кучга киради. Керакли текширувлардан ўтган америкаликлар учун истиснолар мавжуд.

«Бу тақиқлар нафақат савдо ва юкларнинг сезиларли ҳажмига, балки бошқа бир қатор нарсаларга ҳам таъсир қилади ... Биз АҚШга Европадан келадиган ҳамма нарсани муҳокама қиламиз», - деди Трамп миллатга мурожаатида. Кейинчалик у твиттерда «Европадан киришга қўйилган 30 кунлик тақиқ савдога таъсир қилмайди», деб ёзди. Унинг қўшимча қилишича: «Тақиқ товарларни эмас, одамларни тўхтатади».

АҚШ президентининг фикрига кўра, Евроиттифоқ эпидемия ҳақида огоҳлантиришнинг уддасидан чиқмади, чунки АҚШдан фарқли ўлароқ, Хитой билан алоқани ўз вақтида тўхтатмади.

«Биз Хитойга нисбатан қутқарув чораларини бошидаёқ кўрдик, энди Европага нисбатан худди шундай чораларни кўришга мажбурмиз. Биз зудлик билан ҳаракат қиламиз ва фуқароларимизнинг соғлиғи ва хавфсизлигини тегишли даражада таъминлаш учун барча чораларни кўрамиз», - деди президент.

Шу билан бирга, у АҚШ Хитой ва Жанубий Кореядаги вазиятни кузатаётганини таъкидлаб, ушбу мамлакатларда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият яхшиланар экан, Вашингтон амалдаги чекловларни қайта кўриб чиқишини тан олди.

Бундан ташқари, Трамп кичик корхоналар ва аҳолининг заиф қатламини молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, коронавируснинг мамлакат бўйлаб тарқалиши муносабати билан солиқ имтиёзлари жорий этилиши мумкинлигини эълон қилди.

CNN маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус билан касалланишнинг 1,2 мингтадан ортиқ ҳолати қайд этилган, 37 киши вафот этди. АҚШдаги штатларнинг деярли ярми инфекция тарқалиши фонида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус: АҚШ Европадан барча сафарларни бир ойга тўхтатди