12:10 / 12.03.2020
2 938

Саудия Арабистонининг баёнотидан кейин нефть нархи қарийб 4 фоизга пасайди

Саудия Арабистонининг баёнотидан кейин нефть нархи қарийб 4 фоизга пасайди
Фото: Reuters
Лондон биржасида Brent маркали нефть нархи савдо сессияси очилган вақтда қарийб 4 фоизга пасайган. Ушбу ҳодиса Саудия Арабистонининг нефть ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 12 миллион баррель эмас, балки 13 миллион баррелга етказиш ҳақидаги баёнотидан кейин содир бўлди, деб ёзмоқда «РБК» га таяниб Дарё нашри.

11 март, чоршанба куни, тонгги савдоларда нефть нархи 6 фоизга ўсган ва Brent маркали нефть бир баррель учун 39,59 АҚШ долларига баҳоланганди. Бироқ Ар-Риёднинг баёнотидан кейин нефть нархи яна 4 фоизга арзонлашган ва баррель учун 35,75 доллар кўрсаткичида баҳоланган. WTI маркасидаги Техас нефтининг нархи баррель учун 33,4 долларни ташкил қилган.

Saudi Aramco давлат компанияси Энергетика вазирлигидан бир суткада ишлаб чиқариладиган нефть ҳажмини 12 миллиондан 13 миллион баррелга етказиш режасини олганини маълум қилган. Бироқ ушбу хабарномада компаниянинг қанча муддатда ушбу натижага эришишни мақсад қилганига аниқлик киритилмаган.

Аввал Saudi Aramco 2020 йил апрель ойигача жаҳон бозорига нефть етказиб бериш ҳажмини суткасига 12,3 миллион баррелга етказиши хабар қилинган. Бу Нефтни экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти, Россия ва бошқа мамлакатлар билан келишувда кўзда тутилган 2020 йил биринчи чораги учун белгиланган миқдордан 26 фоизга кўп. Келишувга кўра, Saudi Aramco компанияси суткасига 9,7 миллион баррель нефть ишлаб чиқариши лозим эди.

6 март, жума куни, нефть нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида имзоланиши керак бўлган ОПЕК+ келишуви барбод бўлган. Россия Саудия Арабистони талаб қилган нефть ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартириш бўйича шартларни бажаришдан бош тортган. Шу куннинг ўзида Brent маркасидаги нефть нархи баррель учун 50 доллардан 45 долларга тушиб кетди, 9 март, душанба куни эса Brent нефтининг нархи қарийб 30 фоизга пасайиб, минимал ҳисоблаганда баррель учун 31,02 доллардан баҳолана бошлади.

Нефть нархининг пасайиши Россия рублига тез таъсир кўрсатди, 9 март мамлакатда дам олиш куни эди ва Forex бозорида рубль курси доллар учун 75 рублгача арзонлашди. 10 март куни Россия бозорида ҳам пастлаш кузатилиб, Москва биржасининг индекси 16 фоизга пастлади. Савдолар якунида «Роснефть» 17,5 фоизга, «Лукойл» 18,4 фоизга, «Татнефть» 19 фоизга, «Сургутнефтгаз» акциялари эса 13 фоизга пастлаган. Евро 85 рублдан сотилган, Европа валютаси курси 81,9 рублни ташкил қилган. Долларнинг биржадаги нархи эса 72,03 рублни ташкил этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонининг баёнотидан кейин нефть нархи қарийб 4 фоизга пасайди